ОТМ контрактларини ойма-ой тўлаш имконияти берилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Контракт нархларининг кутилганидек 10% эмас, балки 18% ошганига асосий сабаб эса, ОТМ ходимларининг иш ҳақи ошгани, коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари кўпайгани экан.
Аслида бутун дунёда ОТМнинг топаётган даромади ошса, кейингина ходимларининг ойлиги оширилади. Лекин бизда аввал ўқитувчиларнинг ойликларини ошириб, кейин унинг ўрнини қоплаш учун контрактларни қимматлаштиришади. Ажойиб!
Айтганча, эртага соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида вазирликнинг раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтар экан.
Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилади ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб берилади.
Насиб қилса, албатта қатнашамиз ва кўпчиликни қизиқтираётган саволларни мутасаддиларга бериб кўрамиз. Қани, нима деб жавоб беришар экан.
❓Сиз эртага вазирлик раҳбариятига қандай саволлар берилишини истайсиз?
👉 @xushnudbek 👈
