Ўзбекистонлик китобхонлар Гиннес рекордини янгиламоқчи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​​«Ўткан кунлар» ва ўзбекистонлик ёш китобхонлар Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин

Республика ёш ижодкорлар кенгашининг хабар беришича, 2019 йилнинг 10 апрель куни китоб мутолаасидаги энг кўп тингловчи аудиторияси бўйича ўрнатилган жаҳон рекордини янгилаш режалаштирилган.

10 апрель куни ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 125 йил тўлади. Шу сабабли рекордни янгилаш учун айнан «Ўткан кунлар» асари танланган.

Тадбир Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтади. «Менинг китобхон юртим» лойиҳаси доирасида, шунингдек китоб сайли, арзонлаштирилган китоблар савдоси, «Ўткан кунлар» романи персонажлари акс эттирилган расмлар кўргазмаси, оммавий сўровнома ва машҳур санъаткорлар иштирокида гала-концерт ўтказилади. Лойиҳа харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қопланади.

Маълумот ўрнида: мазкур номинация бўйича жорий рекорд 2018 йилнинг 3 март куни Ҳиндистоннинг Махараштра штатида 6 минг 786 нафар китобхон иштирокида ўрнатилган. Ўзбекистонлик ёш китобхонлар 10 минг нафар иштирокчи билан ушбу рекордни янгилашмоқчи. Уларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek