Абдулла Қодирийнинг Ўткан кунлар романи бўйича викторина

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Диққат, викторина!

Ўзбек халқининг севимли ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романига оид учта саволга энг биринчи бўлиб тўғри жавоб берган муштарийга ушбу асарнинг аудиокитоби совға қилинади.

Учала саволга жавоблар битта изоҳда қолдирилиши керак. Алоҳида-алоҳида қолдирилган жавоблар қабул қилинмайди. Таҳрирланган жавоблар тўғри бўлса ҳам, ҳисобга олинмайди.

Диққат, саволлар:

1-савол: «Ўткан кунлар» романининг дастлабки боблари қайси йили ва қайси журналда чоп этилган?

2-савол: Қуйидаги парчада романдаги қайси қаҳрамон таърифланган:

«неча вақт сўзлағучини ўз оғзиға тикилтириб ўлтурғандан сўнг, агар маъқул тушса «хўб» дейдир, гапка тушунмаган бўлса «хўш» дейдир, номаъқул бўлса «дуруст эмас» дейдир ва жуда ҳам ўзига номаъқул гап бўлса бир илжайиб қўйиш билан кифояланиб, мундан бошқа сўз айтмайдир ва айтса ҳам уч-тўрт калимадан нарига ошмайдир».

3-савол: «Ўткан кунлар» асарида Отабек Кумушни илк бор қаерда учратган эди (нисбатан аниқроқ жавоб қабул қилинади)?

❗️Жавобларни фақат ушбу пост тагидаги изоҳларга ёзинг. Бошқа жойдан юборилган жавоблар қабул қилинмайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek