Ўқишни бир таълим шаклидан бошқасига кўчириш тартиби

Matn28-iyun, 2021, 14:541 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

#ўқишникўчириш

Кўпчилик бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими деб сўрашмоқда. Масалан, кундузгидан кечкига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

✅ КУНДУЗГИ таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

❌ Кундузги таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.

✅ СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки.

❌ Сиртқи таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.

✅ КЕЧКИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида).

❌ Кечки таълимдан сиртқи, махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.

✅ МАХСУС СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• махсус сиртқи;

❌ Махсус сиртқи таълимдан сиртқи, кечки ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.

❌ ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИДАГИЛАР ҳамда МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Қўшимча маълумот:
➖ Хориждан ўқишни кўчириш
➖ Ўзбекистондаги давлат ОТМларидан ўқишни кўчириш
➖ Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш
➖ Доимий яшаш жойига бошқа ҳудуддан ўқишни кўчириш

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek