Олмалиқда мис ва олтиннинг улкан захиралари аниқланди

Matn29-iyul, 2021, 11:361 daqiqa0 koʻrish

❗️Олмалиқда миснинг захираси 45 миллион тонна, олтин захираси 5 минг тоннадан кўпроқ

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида 3-мисни бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзламоқда.

“Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида эзгу ниятлар билан мана шундай улкан лойиҳани амалга оширишга киришмоқдамиз.

Ўтган уч йил мобайнида комбинат конларида умумий узунлиги 206 минг метр бўлган 475 та қудуқ бурғуланди. Халқаро миқёсда тан олинган хориждаги лабораторияларда ушбу конлар рудасининг 100 мингдан ортиқ намуналари кимёвий таҳлиллар асосида чуқур ўрганилди.

✅ Ана шундай илмий тадқиқотлар натижасида, халқаро баҳолаш мезонларига кўра, бу ердаги миснинг ялпи захираси 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланди.

Бу рақамлар эса, дунёдаги энг йирик, ноёб олтин ва мис конлари айнан мана шу ҳудудда жойлашган деб айтиш учун, тўла асос бўла олади.

Шунингдек, бу ерда қазиб олинаётган руда таркибида кумуш, молибден, селен, теллур, рений ва бошқа нодир металлар борлиги ҳам аниқланган”, - деди давлатимиз раҳбари.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek