Нозим Ҳусанов Бандлик ва меҳнат вазири этиб маъқулланди

Foto12-sentabr, 2019, 13:491 daqiqa0 koʻrish

Депутатлар Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашди

Бугун, 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда, парламент қуйи палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқишди ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тавсия қилинган, Сергели туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусанов номзодини маъқуллашди, деб хабар бермоқда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek