Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади
Foto31-avgust, 2021, 16:151 daqiqa0 koʻrish
Эртага Ниагара шаршарасида Ўзбекистон байроғи акс этади
АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Ниагара шаршарасининг мамлакатимиз байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этади ҳамда 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь 07:30 да) жонли эфирда намойиш этилади.
👉 @xushnudbek 👈


