Наргиза Неъматова Олот тумани ҳокими этиб тайинланди
Foto29-fevral, 2020, 21:501 daqiqa0 koʻrish
Бухоро вилоятининг Олот туманига Наргиза Исомиддиновна Неъматова ҳоким этиб тайинланди. Бу — Бухоро вилояти тарихида аёл киши ҳоким этиб тайинланган илк воқеадир.
Аввал Наргиза Неъматова Олот тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнгги кунларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Шундай қилиб, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ҳокимлик вазифасида ишлаётган аёллар сони 2 нафарга етди. Сал аввал Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким этиб тайинланганди.
👉 @xushnudbek 👈


