Миллий тест тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгарди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Биометрик паспортга эга бўлмаганлар ҳам Миллий тест тизимида рўйхатдан ўтишлари мумкин

Маълумки, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) ҳамда математика фанларидан Миллий тест тизими учун талабгорлар онлайн рўйхатга олинмоқда.

Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 31 декабрга қадар давом этади.

Ҳозирга қадар мазкур сайт орқали фақат биометрик паспортга эга бўлганларгина онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин эди. Эндиликда, биометрик паспортга эга бўлмаган шахслар ҳам Миллий тест тизими учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунинг учун улар туғилганлик ҳақида гувоҳнома (паспорт ёшига етмаганлар) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси билан Давлат тест маркази ёки унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан мурожаат қилувчилар шахсини тасдиқлаш мақсадида ўзлари ўқиётган таълим муассасасидан белгиланган тартибда тасдиқланган расмли маълумотнома ҳам тақдим этишлари керак.

Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ҳақидаги маълумот (манзил, мўлжал, геолокация, телефон) билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek