Шавкат Мирзиёевга унвон бериш бўйича мурожаат овозлари
Manba:Daryo — LIVE
«Менинг фикрим» порталида Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш бўйича жамоавий мурожаатга берилган овозлар 10 мингдан ошган бўлса, мурожаат остидаги фикрлар 2700 га яқин.
Кеча ЎзЛиДеп партияси аъзолари петицияга ҳар дақиқада овоз бераётгани ёзилганди. Бугун ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» фаоллари айниқса фаол бўлишди. Азиз Машрабов Ахмедович исмли фойдаланувчи 2 соат давомида порталда фақат коммент қолдириш билан шуғулланганини кўриш мумкин. У 23 май куни 18:24 дан 20:30 гача 21 кишининг номидан (улар орасида қизлар ҳам бор) Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини беришни қўллаб-қувватлаб коммент ёзди.
Рустам Садуллаев Одилбек ўғли ҳам соат 17:00 дан кейин ХДП аъзолари номидан 24 та коммент қолдирган.


