IMEI кодларини рўйхатга олиш тўловини бекор қилиш петицияси

Foto17-fevral, 2020, 13:331 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция 3 соат ичида 10 мингдан ортиқ овоз йиғди. Ҳали бу овозлар яна кўпаяди.

Мутасадди-коттаконлар, кўряпсизми, халқ иродаси мана шу бўлади. Халқ ўз фикрини қонун йўли билан билдирди. Ҳеч кимни урмади, ҳеч қанақа жанжал қилмади. Шунчаки амалдаги қонунлар орқали демократик йўл билан Сизларга ўз хоҳиш-иродасини билдирди.

Энди қарор қабул қилиш навбати Сизники. Агар Сизга жамоатчилик фикри қизиқ бўлса, унда тўловларни бекор қиласиз. Агар Сизга жамоатчилик фикри мутлақо қизиқ бўлмаса, унда билганингизни қилаверасиз. Балки тўловларни янада қиммат қиларсиз, ким билсин...

ЭСЛАТМА: ҳар эҳтимолга қарши ўзбек тилини тушунмайдиганлар учун эслатаман, петицияда тўловларни арзон қилиш таклиф этилмаяпти, бекор қилиш ҳақида гап кетяпти. Тағин эртага тўловни озгина арзон қилиб, «мана, биз петицияни бажардик» деб ёш болани алдагандай муносабат бўлмайди, деган умиддаман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek