Меҳр-2: Ироқдан 64 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Matn11-oktabr, 2019, 08:001 daqiqa0 koʻrish
“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди
2019 йил 10 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди.
“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида юртимизга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор.
👉 @xushnudbek 👈


