Меҳнат ҳуқуқи билимдони танлови ғолиблари аниқланди
Меҳнат ҳуқуқи билимдонлари аниқланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси коллеж/академик лицей ҳамда мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танловини ташкил қилди.
Онлайн тест ва ёзма иш шаклида ўтказилган танловнинг саралаш босқичида 1222 нафар ўқувчи қатнашди.
Кеча танловнинг республика босқичи видеоконференция шаклида ташкил этилди. Финалга чиққан 24 нафар ўқувчи билан оғзаки суҳбат ташкил этилди ва меҳнат ҳуқуқига оид умумий билимларини синовдан ўтказилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида вилоятлардаги барча ўқувчилар ҳамда уларнинг устозлари ҳар бир иштирокчи билан суҳбат жараёнини бевосита кузатиб туришди.
Якунда қуйидаги ўқувчилар ғолибликни қўлга киритди:
1-ўрин (ноутбук): Очилова Машҳура Одил қизи – Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси;
2-ўрин (планшет): Бекмуродов Раҳматулло Алишер ўғли – ИИВ Бухоро академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси;
3-ўрин (смартфон): Исломова Ниҳола Воҳидхўжа қизи – Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 49-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
3-ўрин (смартфон): Туратова Машҳура Тоҳиржон қизи – Жиззах вилояти, Янгиобод туманидаги 16-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.
Танлов комиссияси хулосасига биноан, бир хил балл тўплаган 2 нафар ўқувчи 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Мактаб/коллеж/лицей ўқувчиларининг меҳнат ҳуқуқи ҳақида бийрон-бийрон жавоб беришларини кўриб, одамни кўзи қувонади. Жамоа шартномаси ва меҳнат шартномасининг фарқини айрим юристлар билмаслиги мумкин, лекин ўқувчилар ўз тилларида бемалол тушунтириб беришяпти.
Ўзи аслида бир неча йиллардан буён айтилаётган бир таклифни амалга ошириш пайти келди: ўрта ва ўрта махсус таълим ўқувчилари ҳамда ОТМ талабаларига йўналишидан қатъи назар «Меҳнат ҳуқуқи» фани (ўқув курси) ўқитилиши керак. Бу фанни фақат юридик йўналишдагилар ўқиши шарт эмас, чунки ҳар бир битирувчи ёш бу меҳнат бозорининг потенциал иштирокчиси! Минг афсуски меҳнат ҳуқуқига оид энг оддий, энг содда қоидаларни ҳам билмасдан ишга жойлашяпти, натижада ким нима деса шуни қиладиган, ҳаққини билмайдиган (билмагандан кейин талаб ҳам қилмайдида) хизматкорга (ходимга эмас) айланишяпти. Шу сабабли ёшларга меҳнат ҳуқуқини кўпроқ ўқитиш керак.
P.S.: Суратда «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танловининг ўтган йилги ғолибларини (ўнг томондаги 3 нафар ўқувчи) тақдирлаш маросимидан лавҳа
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
