Лола Муротова — Ўзбекистон Қаҳрамони
Янги лойиҳа: Халқ қаҳрамонларини таниши керак
Танишинг: Муротова Лола Неъматовна
Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги бошлиғи.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августдаги Фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган.
Фермер хўжалигида 110 нафар ходими бор.
Лола Муротованинг фермер хўжалиги 2018 йили 350 гектар ерда 1100 тонна буғдой, 127 гектар ерда 440 тоннага яқин сифатли пахта хом ашёси етказиб берган.
14 сентябрь куни I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимини томоша қилиш учун Қўқонга борган Зироатхон Мирзиёева ҳам Лола Муротова билан учрашган эди.
Лола опа нафақат Фарғона, балки барча ўзбек аёлларининг ҳақиқий тимсоли. Бошларидан доим рўмоллари тушмайди.
Шавкат Мирзиёев Лола опа ҳақида шундай дегандилар: «Бутун вужудим билан айтаман, ҳақиқий Қаҳрамон!»
P.S.: Лола опага маслаҳатим, шу кунларда вилоят ҳокимининг кўзига кўринмай юрганлари маъқул. Айтиб бўладими, ишонч йўқ у одамга, «Қаҳрамон бўлсанг ўзингга» девормасин...

