Коронавирус баҳонасида меҳнат муносабатларини ислоҳ қилиш

Matn12-mart, 2020, 19:422 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Коронавирус баҳонасида...

Телеграмдаги «Иқтисодчи қайдлари» каналида яхши пост эълон қилинибди, Сизлар билан ҳам улашгим келди:

«Бу вирус ўтади-кетади, лекин унинг баҳонасида айрим нарсаларни яхшилаб олишимиз керак. Масалан, уни инсондан инсонга тез юқишини инобатга олган ҳолда инсонлар ўзаро камроқ контактда бўлишини таъминлаш учун:

Биринчидан, умуман кераги йўқ, фойдаси йўқ ва соатлаб давом этадиган ва кўп инсонларни бир жойга йиғадиган мажлислар сонини қисқартириш пайти келди. Айниқса бюджет ташкилотларида.

Агар меҳнат унумдорлигига зарар, мантиққа қарши деган аргументларни келтириб шу нарсадан қутула олмаган бўлсак, ўта юқумли ва ўлим даражаси 3.5% атрофида бўлган вирус деб қутулайлик.

Мажлислар ишчиларни асосий вазифаларидан чалғитади, натижада меҳнат унумдорлиги пасаяди, эсингизида бўлса, айнан ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги (output per labor hour) иқтисодиётни келажакдаги барқарор ўсишини таъминлайдиган омилларидан бири деб ёзгандим. Мажлисда мажбуран бир соат ушлаб турилган ишчидан кўра бир соат ухлаб олган ишчининг ишга фойдаси кўпроқ.

Масалан, АҚШда йилига мажлислар натижасида ташкилотлар 37 миллиард долларни йўқотади, ишчининг ойлигига чақилганда.

Иккинчидан, Меҳнат кодексига амал қилиш, яъни белгиланган иш вақтидан сўнг ишчиларни ишда қолишига (ихтиёрий-мажбурий) йўл қўймаслик.

Агар ишчиларни 17:00 ёки 18:00дан сўнг ушлаб туриш ҳеч нарсага тўғри келмайди деб гапирганимиздан кейин ҳам фойдаси бўлмаса, ўта юқумли ва ўлим даражаси 3.5% атрофида бўлган вирус баҳонасида қутулайлик. Ишда қанча кўп ўтирсангиз, юқиш, юқтириш эҳтимоли ошади.
Четга ёшларимиз кетиб қолябди деб қайғурамиз. Уни бироз олдини олиш, иш жойида нормал иш соатига амал қилишдан бошланади».

Пост тугади.

P.S.: муаллифнинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Зора мана шу баҳона юртимиздаги меҳнат муносабатларида илдиз отиб кетган иллатлардан қутула олсак, зўр бўларди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek