Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди
Кеча, 2018 йил 24 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди.
Эмблема менга ёқди. Геральдик белгининг тавсифи:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геральдик белгиси – эмблемаси четлари бронза рангда ҳошияланган ҳалқали тўқ кумуш айлана кўринишига эга. Ички чизиқ марказида ҳаётий кучни ифодаловчи қизил рангли йўл-йўл чизиқ туширилган.
Ҳалқали чизиқнинг тепа қисмида бронза рангли тўғри босма ҳарфларда лотин алифбосида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, пастки қисмида “ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI” сўзлари ёзилган. Ёзувлар қатъият, матонат ва шон-шарафни ифодаловчи иккита саккиз қиррали юлдуз билан бир-биридан ажратилган.
Айлана ўртасида Амир Темур қўшинлари томонидан фойдаланилган ҳамда ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояни ифодаловчи доирасимон қалқон тасвирланган. Қалқон марказида доира ичига чизилган ўнгга айланишни акс эттирувчи октограмма бўлиб, у тартиб, мувозанат ва камолотга етишишни англатади. Қалқон четлари миллий орнамент билан безатилган.
Қалқон ортида – тиғи пастга қаратилган ва диагональ тарзда кесишган икки шамшир – куч ва ҳимоянинг қадимий рамзи жойлашган. Шамширларнинг дастаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари – қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликни ифодаловчи тўртта ҳошиядан иборат.
Қалқон ҳошияси графит кулранг, шамширлар кумушрангда.
Қалқон ва шамширлар ортида тилла рангда ишланган, қанотлари ёйилган, омад ва бахт рамзи бўлган Хумо қуши тасвирланган. Бундай жойлашув мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳимояланганлигини, ички ишлар органлари халқ манфаатларига хизмат қилишини ифодалайди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

