Jurnalistlar bilan Alter Ego loyihasidagi suhbat

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Юқоридаги видеони бироз тушунмаганлар учун маълумот:

Кеча кўплаб таниқли давлат ва жамоат арбоблари билан интервью уюштирган Кирилл Альтман муаллифлигидаги «Alter Ego» лойиҳаси доирасида бир гуруҳ журналистлар билан суҳбат эълон қилинди.

Хусусан, GazetaUz нашридан Сабина Бакаева, HookReport’дан Дарина Солод, DaryoUz’дан Муҳрим Аъзамхўжаев, SpotUz’дан Тимурмалик Элмуродов, RepostUz’дан Али Қаҳҳоров ҳамда KunUz ва TogriUz нашрларининг собиқ ходими Алишер Рўзиохуновлар ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

Умуман олганда суҳбат анчайин қизиқ чиққан, кўришни тавсия қиламан. Ўзбекистонда сўз эркинлиги борми ёки йўқ, деган саволга парадоксал жавоблар беришган, масалан )

https://youtu.be/mA0spRg0d6g

Кеча ушбу интервью чиққандан кейин, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева юқоридаги видеони ўз саҳифаларига жойлаштиришди. Жавоб видеоси ҳам худди интервью каби креатив ва «прикольно» чиқибди, шундай эмасми? ))

Ишқилиб, тинчлик бўлсин, журналист ва блогерларга бўлган эътибор сусайиб қолмасин... Бошқа нима ҳам дердик.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek