IT соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Кеча Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган ахборот технологиялари соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди ва мутасаддиларга топшириқлар берилди:

— 6 минг 800 та янги мобиль станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);

— қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;

— республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;

— 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш топширилди.

Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 520
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek