Иситмаси бор ва карантиндаги абитуриентлар учун тартиб

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo5 daqiqa0tahrirlangan

Кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоблар:

#abituriyent

❓ тестга киришда абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлса, унда нима бўлади?

Жавоб: иситмаси борлар тестга қўйилмайди, улар учун барча тест жараёнлари тугагандан кейин, 4 кун ўтиб, қайта тест ўтказилади.

❓ агар абитуриентда коронавирус аниқланса, унда улар нима қилади?

Жавоб: агар тест кунигача тегишли ташкилот унинг соғайганлиги ҳақида маълумот берса, тестга қўйилади. Йўқса, тестга киритилмайди.

❓ абитуриент айрим сабабларга кўра, карантинга олиниб қолса, унда нима бўлади?

Жавоб: агар ўзининг тест кунида карантинда бўлса, барча тестлар якунлангандан 4 кун ўтиб бўладиган қўшимча тестга кириши мумкин. Агар қўшимча тест кунида ҳам карантинда бўлса, унда тестдан қолиб кетади.

❓ коронавирусга чалингани ёки карантиндалиги учун тестга кира олмай қолган ва ўтган йилларда битирган абитуриент томонидан қилинган тўлов қайтариладими?

Жавоб: йўқ, қайтарилмайди. Чунки унга барибир тегишли харажатлар қилиб қўйилган бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek