Internet va simli telefonlar qarzdorlik uchun o‘chirilmaydi
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2 ой давомида интернет ва телефон ўчирилмаслиги ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг бандига расмий изоҳ берди.
Жумладан вазирлик ахборотида шундай дейилади:
«Мазкур қарорга кўра, лицензия асосида фаолият юритаётган телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, икки ой давомида симли телефон алоқаси (халқаро телефон сўзлашувлардан ва мобил алоқасидан ташқари) ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига симли ва симсиз уланиш хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда абонентлар тармоқдан ўчирилмаслиги таъминланади».
Демак, хулоса:
- интернет бўйича барча провайдерлар мижоз тўлов қилмаса ҳам интернетни ўчириб қўймайди, қарзга ҳисоблаб бораверади;
- телефонда эса фақат симли телефонлар ўчирилмайди, мобил телефон операторларига (Beeline, Mobiuz, Perfectum, Ucell, Uzmobile) бунинг алоқаси йўқ.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
