Ички ишлар ходимларининг маоши оширилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Ички ишлар ходимларининг маошини ошириш йўли кўриляпти — Шавкат Мирзиёев

Бу ҳақда давлат раҳбари Фарғона шаҳридаги йиғилишда гапириб ўтган:

— Жиноятчилик нимага ошиб кетяпти? Уларни паноҳига олиб ўтирганлар кимлар? Ҳар бирининг тагига етиш керак. Қонун устувор, жазо муқаррар эканини ҳамма билиши шарт.

«Участковой» билмайдими қаерда жиноят бўлганини? Энди уларни судга судрашни бекор қилинглар. «Участковой» жиноятчини судга олиб бориш учун ярим кунлаб вақт йўқотмасин.

Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсатди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз.

Илгари икки-уч маҳаллага битта нозир бор эди. Ҳар қанча оғир бўлса ҳам ҳар битта маҳаллага ички ишлар ходими қўйдик. Жиноятчиликни камайтирсак халқ биздан рози бўлади, — дея Президентдан иқтибос келтирмоқда Хабар.уз мухбири.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek