Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Foto5-fevral, 2021, 14:231 daqiqa0 koʻrish

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Бунгача у «ҳоким вазифасини бажарувчи» мақомида эди.

Шунингдек, сессияда Шавкат Мирзиёев Хайрулла Бозоров ҳақида шундай деди:

«Мен Бозоровни 5 йилмас, 10 йилмас, 15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, синовинглардан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади.

Кеча менга 50та масала қўйди. Ҳар сафар изланишда. Мен ичимда хурсанд бўлдим, лекин билдирмадим. Чунки, раҳбар муаммони қўйганда ўзи учун эмас, шу халқ манфаати учун сўрайди. Бирорта гапига йўқ деганим йўқ. Албатта, лойиҳалар учун пул, маблағ керак. Пул топиш қийин. Аммо топиб берамиз. Чустда ҳоким бўлганида кўп қийинчиликлар кўрган. Унда мен бош вазир эдим. Одамларнинг дардини билиш, одамларни тинглашни яхши билади», - дея иқтибос келтирмоқда Кун.уз мухбири.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek