Гарвард талабалари Ўзбекистон капитал бозорини ўрганади
Яхши хабар! Гарвард талабалари эндиликда Ўзбекистон капитал бозори ислоҳотларини ўрганади
AҚШнинг Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида жойлашган Гарвард Бизнес мактаби (Harvard Business School) MBA (Master of Business Administration) дастури бўйича жаҳонда иккинчи энг зўр олий ўқув юртидир.
Гарвард бизнес мактабида Ўзбекистон капитал бозоридаги ислоҳотларни ўрганувчи ўқув кейси (case study) ташкил қилинди. Кейс талабаларга Ўзбекистон капитал бозоридаги Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил қилиниши давридаги мавжуд ҳолат, муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва ечим топиш вазифаси юклатилади.
Шунингдек, ушбу кейс студентларнинг янги очилаётган ривожланаётган капитал бозорида реформаларни амалга ошириш тажрибасини чуқурроқ ўрганиши учун Гарвард бизнес мактабининг «Бизнесни таҳлил қилиш ва баҳолаш» ўқув курсига киритилиши режалаштирилган.
Кейс профессор Jonas Heese ва Botir Kobilov томонидан тайёрланган.
Кейсда капитал бозорини тартибга солиш соҳасидаги йиғилиб келган камчиликлар, хусусан, капитал бозорини тартибга солувчи кўп сонли меъёрий ҳужжатлар, аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлиги, эмитентлар учун юқори сифатли ва ўз вақтида ошкор этилиш тизимининг йўқлиги, молиявий ҳисобот стандартларининг халқаро стандартларга тўлиқ мос келмаслиги ҳақида гап боради ҳамда ҳозирда ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилаётганлиги кўрсатилади.
👉 @xushnudbek 👈


