Фидойи шифокорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида нутқ сўзламоқда

Фидойи шифокорлар ва бошқа соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Бу ҳақда бугунги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

- Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди давлатимиз раҳбари.

Олдинда бундай мукофотлар кўп бўлиши таъкидланди. Бу курашда ўзини аямай меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари албатта муносиб тақдирланади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek