Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганига 25 йил тўлди

Foto5-mart, 2021, 11:501 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 25 йил тўлди

Тоғни қор босса, қишлоқни сел олса, ёинки бирор талофат юз берса энг биринчи бўлиб улар шошилишади, ҳодиса жойига улар биринчи бўлиб етиб келишади, кулфатда қолган одам борки нажотни улардан кутади.

Улар фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари!

Кеча, 4 март куни вазирлик ташкил этилганига 25 йил тўлди. Шу сабаб, ҳечдан кўра кеч нақлига амал қилиб, фалокатга учраганларга ёрдам кўрсатиб, мардлик ва фидоийлик билан инсонлар ҳаёти учун курашадиган соҳа вакилларини табриклайман.

Биз учун қайғурадиган соҳа вакилларига раҳматлар айтамиз, кўкларга кўтарамиз. Аммо кўпинча эътибор бераман, энг хавфли онларда жонимизга оро кириши мумкин бўлган бу касб эгаларини доим ҳам эсга олавермаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу шарафли касб эгаларига ўзимнинг ва фавқулодда вазиятларда қутқариб қолинган минглаб инсонлар номидан раҳмат айтаман!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek