Фарғонада одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон
2-3 кундан буён ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги бир фуқаронинг аризаси айланиб юрибди. Унда деҳқон бозоридаги 50 нафар қассоблар одам гўшти билан савдо қилиши, яъни кечқурун қабристондан одамларни кавлаб олиб, уларнинг гўштини эртаси куни бозорда сотиши ҳақида баён қилинган.
Албатта бу каби хабарларнинг ёлғонлигини билиш учун жуда катта ақл шарт эмас, бунга мантиқий фикрловчи ҳар бир инсон ўзи мустақил хулоса қила олади.
Лекин шундай бўлсада маълумот ўрнида айтиш керакки, ўша мурожаат муаллифи салкам 25 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши, ёшлари 79 да эканлиги, бундай мурожаатларни анчадан буён ёзиши маълум қилинди. Бу каби важлар тегишли органлар томонидан жуда кўп маротаба текширилган ва ҳар гал ёлғон маълумот эканлиги аниқланган.
Шу сабабли ўша мурожаат расмини ўзгаларга тарқатишдан манфаат йўқ. Аксинча кимнидир тарқатганини кўрсангиз, уларга ҳам бунинг ёлғонлиги ҳақида хабар беринг. Бу энг тўғри йўл, менимча.
👉 @xushnudbek 👈


