Фарғона адлия бошқармаси ходимларнинг ишга тикланишига муносабат
“Фарғона вилояти Адлия бошқармасидан ишдан ҳайдалган 5 нафар нотариат ходимлари ишга тикланди” номи остида эълон қилинган хабарларга Фарғона вилоят адлия бошқармасининг муносабати
Шу кунларда “Kun.uz” сайтида юқоридаги сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада суд қарори вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан бажарилмаганлиги таъкидлаб ўтилган.
Мақоладаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, яъни суд қарори бўйича ижро ҳужжатлари адлия бошқармасига 21 ноябрь куни келиб тушиб, 22 ноябрда тегишли буйруқлар қабул қилинганлиги ва суд қарори ижроси таъминланганлигини маълум қиламиз.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, [мақолада сўз юритилган масалага] ўхшаш ҳолатда Қўқон туманлараро судининг 2019 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Бувайда тумани 1-сон ДНИ нотариуси Л.Ғ. ўз лавозимига ишга тикланиши белгиланган эди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 29 октябрдаги ажримига асосан Қўқон туманлараро судининг 2019 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар Л.Ғ.нинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилмаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг тегишли қарори чиқарилгач, ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.
👉 @xushnudbek 👈
