Давлат хизматлари марказида ЭРИ олиш тажрибаси
Matn30-noyabr, 2018, 18:141 daqiqa0 koʻrish
Электрон рақамли имзо муддати тугаганлиги сабабли бугун Давлат хизматлари марказига янгисини олиш учун бордим. 15 дақиқа ҳам вақт кетмади. 18 минг сўмдан сал кўпроқ пул тўладим.
Аввалгисини 2 йил олдин солиқ органларидан олгандим. Унда ҳам кўп вақт кетмаганди, тахминан ярим соатча талаб этилганди адашмасам.
P.S.: суратда Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган ихтиёрий пуллик хизматлар учун тўловлар рўйхати. Бизнес режа тайёрлашдан тортиб, муҳр ва штамп тайёрлашгача бор.


