ДТМ тест саволлари тарқалишига муносабат билдирди
Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда берилаётган айрим эътирозларга муносабат билдирди:
#abituriyent
1. Ижтимоий тармоқларда расмлари эълон қилинган тест топшириқлари китоблари.
2 сентябрь ва 3 сентябрь кунлари ўтказилган тест синови жараёнларида тест топшириқларининг расмга олинганлиги ва интернет нашрларида эълон қилинганлик ҳолатлари бўйича текширув ўтказилди. Текширув давомида расми кўрсатилган тест топшириқлари китоблари жорий ўқув йилига тегишли эканлиги ва ушбу саволлар китоблари компьютер тақсимотига кўра, 2 сентябр куни Фарғона вилояти, 4-сектор (Марғилон шаҳри)да 1-сменада тест топшириши белгиланган 159-гуруҳга ҳамда 3 сентябрь куни Aндижон вилояти, 6-сектор, 1-сменада тест топширилиш белгиланган 125-гуруҳ ва шу куни Хоразм вилояти, 1-сектор, 1-сменада тест топширилиш белгиланган 26-гуруҳга юборилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, тезкор ҳаракат асосида ҳолатни амалга оширган абитуриентларнинг барчаси аниқланган ва уларнинг уч нафари жараён давомида, бир нафари жараёндан кейин четлатилган.


