ДТМ ОТМларга ҳужжат топшириш тартибига изоҳ берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz⚡️ Барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмас эмиш Жорий йилда барча ОТМларда ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ҳ…

Эрталабки хабарга ДТМ муносабат билдирди

Бугун барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмаслиги, бу тартиб фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган айрим ОТМлар учун амал қилиши, қолганларида эса яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилиниши ҳақида ёзган эдим.

Мазкур масалага ДТМнинг вакили томонидан қуйидагича изоҳ берилди:

«ДХА баъзи ОТМларни ҳужжатларини олади, лекин ОТМларда ташкил этилган Қабул комиссияларидаги техник котиблар ёки операторлар ҳам худди ДХА операторлари каби ишлашади. Яъни ДХА нима ҳужжат талаб қилишса шуни талаб этишади. Олдингидек барча ҳужжатларни олиб келиш шарт эмас. Қабул комиссияси ДХАни такрорлайди (“дублировать” қилади), холос.

Абитуриент хоҳлаган ОТМда хоҳлаган ОТМига кириш учун рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Онлайн рўйхатдан аввалда ҳам айтилганидек барча абитуриентлар ўтишлари мумкин, фақат имтиёзларга эга абитуриентлар ДХА ёки ОТМга боришади».

Ҳозирча изоҳ бермоқчи эмасман. Айрим нарсаларни аниқлаштиргач, бунинг тартиби қандай бўлишини батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламан.

P.S.: ДТМ вакили айтган тартиб ҳам ҳозирча расман бирор ҳужжат билан тасдиқланмаганини, лойиҳа мақомида эканлигини инобатга олиш керак. Лойиҳаларни эса кўряпмиз, охирги дақиқаларда ўзгариб қабул қилиниши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek