DSQ Chirchiqdagi niqob ishlab chiqarish bo‘yicha bayonot berdi
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Давлат солиқ қўмитаси Чирчиқ шаҳридаги ноқонуний тиббий ниқоб ишлаб чиқариш ҳақида эълон қилинган материал юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, Чирчиқ шаҳар Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг 2020 йил 4 апрелдаги далолатномаси асосида Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти томонидан мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 6 апрель куни жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ: қўмитанинг дастлабки хабарида санитария қоидалари ва жиноят иши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Шунчаки, ноқонуний тадбиркорни солиқчилар текширди ва мулкини олиб қўйди, деб ёзилганди. Энди эса ҳамма ишни СЭС ва департамент қилган бўлиб чиқди.

