Диний уламо Насриддинхон Атоев вафот этди

Foto16-aprel, 2022, 14:041 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан машҳур бўлган диний уламо, Нурота тумани “Чашма” тарихий-меъморий мажмуаси директори Атоев Насриддинхон Мубинжон ўғли кеча, 15 апрель куни, муқаддас Рамазон ойининг муборак Жума кунида 64 ёшида вафот этди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси таъзия изҳор қилди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Эшонбобо жуда нурли инсон эдилар. Бир неча марта Нуротада уйларида меҳмон бўлгандик, дуоларини олгандик. Нафақат диний, балки дунёвий илмлари ҳам юқори эди, соатлаб суҳбатлашса ҳам одам тўймасди. Кўп хайрли ишларга бош-қош бўлдилар. Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, яқинларига сабр тилайман.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 1192
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek