Давлат тест маркази сайтидаги техник муаммолар
Бизда ҳаммасини пул ҳал қилмайди
Бугунги мандат эълон қилиниш жараёнини кузата туриб, шунга амин бўлдимки, Ўзбекистонда бирор муваффақиятли лойиҳа қилиш учун ҳаммасини пул ҳал қилмайди. Авваллари Давлат тест маркази роса нолир эди, бизда пул йўқ, бюджетдан кам ажратилади, имконият чекланган, қўлимиз калта ва ҳ.к.
Ўтган йили абитуриентлардан пул олиш бошланди ва 53 млрд сўм пул келиб тушди (аввалги 70 млрд хато экан). Жорий йилда эса бу 100 млрд сўмдан ошган.
Мандат эълон қилинганига 4 соатдан ошди, аммо ҳалигача ДТМ сайти яхши ишламаяпти. Серверда ёки бошқа муаммолар чиқмоқда. Чунки юкламани кўтара олмаяпти.
Демак, агар барча муаммо пулда бўлганда, бунақа бўлмаслиги керак эди. Абитуриентлардан олинаётган миллиардлаб маблағ эвазига, чидамли сервер ва тизим яратса бўларди.
Муаммо балки кадрлардадир, балки умуман Ўзбекистондаги IT-инфратузилмасидадир, муаммо балки масъулиятни ҳис қила олмаётганлардадир. Бунисини аниқ билмадим, лекин муаммо пулда эмаслиги аниқ.
Уялинглар...
👉 @xushnudbek 👈


