COVID-19 ҳақидаги сохта хабарларга қарши платформа яратилди

Foto18-sentabr, 2020, 20:181 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Manba:Mass-media fondi

Масс-медиа фонди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси пайтида сохта янгиликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида журналистлар ва блогерларга ёлғон маълумотни аниқлаш ва тезкор текширувларни ўтказишда ёрдам берадиган инструментарий ишлаб чиқди. Платформага ҳавола: (https://infodemictoolkit.org/).

Платформа ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. У икки бўлимдан иборат:

I бўлим

➖ ўқув курси;
➖ фактларни текшириш бўйича маслаҳатлар;
➖ мақолалар ёзиш;
➖ ўз контентини тезкор текшириш учун иловалар;
➖ янгиликларни тўплаш ва назорат қилиш каби 5 та блок қамраб олинган;

II бўлим - сохта маълумотлар базаси.

Умид қиламизки, платформада мавжуд бўлган материаллар ёрдамида масс-медиа вакиллари COVID-19 ҳақидаги ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши туришади ва сайтдаги сохта маълумотлар базасига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek