Чирчиқдаги ноқонуний ниқоб цехи фаолияти тикланди
Чирчиқ шаҳрида ниқоб тикиш цехини ноқонуний йўлга қўйган фуқаро ёдингиздами?
Ўшанда каналим орқали муносабат билдириб, фуқаронинг 157 млн сўмлик мулкини тортиб олмасдан, шунча аҳолини ишсиз қолдирмасдан, санитария бўйича мутахассисларни жалб қилиб, унга фаолиятини қонуний қилишга ёрдам берилса бўлмайдими, давлат органлари фақат жазоловчи бўлгандан кўра, фуқароларга кўмакчи бўлиши ҳам керак, дегандим.
«Sevimli» телеканалида айтилишича, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг кўмаги билан худди шундай қилиниб, 250 киши иш билан таъминланибди.
Танқидларимизни сиртдан тан олишни исташмаса ҳам, лекин амалда уларга риоя қилишаётганидан хурсандмиз. Тадбиркор учун ҳам, юртдошларимиз учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам яхши қарор бўлибди мана энди.
❗️P.S.: айрим қонундан дарс берувчи ташкилотларга эслатма - гап қонунни бузганларга кўз юмиш ҳақида эмас, уларга ёрдам бериш ҳақида кетган эди. Чунки ҳар қандай қонун халқ фаровонлиги учун ишлаши керак.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2
