Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ички ишлар ходими оиласи ва фарзанди билан, 25 октябрь санаси ва байрам табриги ёзилган сурат

Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни!

Барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклайман!

Ўзбекистондаги энг катта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида юртимиз тинчлигини ҳимоялашда беқиёс ҳисса қўшаяпсиз.

Ривожланган давлатларда мамлакат полицияси халқнинг энг ишончли дўсти, ҳимоячиси. Фуқаролар ҳам уларга оғир вазиятларда суянади. Мен ҳам Ўзбекистон ички ишлар органлари худди ана шундай тизим бўлишини орзу қиламан. Одамлар формали ходимни кўрганда юрагига ғулғула тушмасдан, аксинча хотиржам бўлиши керак. Бунга қанча вақт талаб этилади, нималар қилиш керак, аниқ билмадим, лекин ўша кунлар келишига ишонаман. Чунки тизимда фидойи, ватанпарвар ходимлар кўп.

Халқ хизматидан чарчаманг!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek