Бойқўнғирдан учирилган ракета изи Ўзбекистонда кўринди
Video20-iyul, 2019, 22:021 daqiqa0 koʻrish
Manba:Daryo — LIVE
Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан 20 июль куни Тошкент вақти билан 21:28 да учирилган «Союз-ФГ» ракетаси самода қолдирган изни Ўзбекистондан туриб кўриш мумкин бўлди (бунақаси Ўзбекистонда аввал ҳам бўлган).
Маълумот учун, «Союз МС-13» бошқариладиган кемаси билан бирга учган ушбу ракета россиялик космонавт Александр Скворцов, америкалик астронавт Эндрю Морган ва европалик фазогир Лука Пармитанони Халқаро космик станцияга олиб чиқади.
