Болгарияда эски ўзбек сўмлари кимошди савдосига қўйилди
Болгарияда эски ўзбек сўмлари кимошди савдосига қўйилди
Balkan.Auction интернет-аукционлари сайтида 1992 йилги ўзбек сўмлари сотувга қўйилди.
Масалан, тармоқ фойдаланувчиси 1992 йилги 5 сўм номиналдаги ўзбек валютасини 2 болгар левига (9200 сўм атрофида) таклиф қилмоқда.
Шуниси қизиқки, кимошди савдосида айни дамда ўзбекистонликлар томонидан қўлланиб келинаётган 500 сўмлик купюрани ҳам сотишга қарор қилишган. 500 сўмлик 3 левга (13 000 сўмдан ортиқ) сотувга қўйилган.
1 сўмлик (1992 й.) 2, 80 левга (12 800 сўмга) таклиф қилинмоқда.
Таклиф 8 август куни сайтга жойланган. Кимошди савдоси 15 августгача давом этади.
Манба: Kun.uz
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
