Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрамидаги дам олиш кунлари

Matn8-avgust, 2018, 20:012 daqiqa0 koʻrish

​​Август-сентябрь ойлари учун дам олиш кунлари ҳақида Kun.uz сайтида чиққан мақоламдан сўнг, деярли барча нашрлар шу ҳақида маълумот беришни бошлади (афсуски кўпчилик манба кўрсатмасдан, шунчаки матнни кўчиришди холос).

Бироқ айрим нашрлар дам олиш кунлари ҳақидаги маълумотларни бераётганда фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга мўлжаллаб ёзишмоқда. Ваҳоланки, бу унчалик ҳам тўғри эмас. Бу халқни чалғитади. Ёритганга яраша, 6 кунликлар ҳақида ҳам айтиб кетиш керак. Чунки улар бир-биридан фарқланади.

Қурбон Ҳайити арафасида дам олиш қуйидагича бўлади:

5 кунликларга (кетма-кет 3 кун дам олиш):

22 август, чоршанба - Қурбон Ҳайитининг тахминий санаси;
23 август, пайшанба - кўчирилган дам олиш куни;
24 август, жума - кўчирилган дам олиш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.

6 кунликларга (кетма-кет дам олиш кунлари йўқ):

22 август, чоршанба - Қурбон Ҳайитининг тахминий санаси;
23 август, пайшанба - иш куни;
24 август, жума - кўчирилган дам олиш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.

Мустақиллик байрами арафасида дам олиш қуйидагича бўлади:

5 кунликларга (кетма-кет 5 кун дам олиш):

31 август, жума – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, шанба – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, якшанба - дам олиш куни;
3 сентябрь, душанба – кўчирилган дам олиш куни;
4 сентябрь, сешанба – кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари 5 кунларга расман иш куни бўлади.

6 кунликларга (кетма-кет 3 кун дам олиш):

31 август, жума – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, шанба – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, якшанба - дам олиш куни;
3 сентябрь, душанба – иш куни;
4 сентябрь, сешанба – иш куни.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek