Болаларни муштлаштирган оталар воқеаси Қирғизистонда бўлган
Оталари муштлаштирган болалар воқеаси 2016 йил Қирғизистонда бўлган
Бугун эрталаб, болаларини уриштирган оталар ҳақида пост қўйиб, бу ҳақида кимда қандай маълумот бор, дея сўраган эдим. Муштарийларга раҳмат, улар айтган маълумотлар бўйича қидириб, 2016 йил октябрь ойида чиққан бир хабарни топдим.
Хабарда айтилишича, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи икки нафар шахс фарзандларини қонга белангунча муштлаштиргани учун қамоққа олинган.
Қўлга олинганлар ғишт қуйиш билан тирикчилик қилувчи ўзбек миллатига мансуб Ҳосилжон ва Бахтиёр исмли фуқаролар бўлган.
Болаларини мушлаштирган оталарнинг иши Ўзган туман прокуратурасида кўриб чиқилган. Туман прокурори Маматкарим Айтиқулов бу ишга қуйидагича муносабат билдирган:
- Улар “Балоғат ёшига етмаганлари тарбиялаш” бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айбланяпти. 156-модда, балоғат ёшига етмаганларни жиноятга жалб қилиш. 234-модда, безориликда айбланишяпти. Яқин орада жиноий иш судга юборилади, - деган Маматкарим Айтиқулов.
Лекин интернетдан суд натижалари ҳақида маълумот топа олмадим.
Хуллас, бу воқеа бизда бўлмаган, содир этганлар эса Қирғизистон прокуратураси томонидан ушланиб, катта эҳтимол билан тегишли жазосини олган.
👉 @xushnudbek 👈

