Болакай Сардоба талофатидан жабрланганларга хайрия қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom3 daqiqa0tahrirlangan
Тиббий ниқоб таққан болакай қўлида пул йиғилган идишни ушлаб турибди
Қатиқ идишининг қопқоғида пул ташлаш учун очилган тешик ва ичидаги купюралар
Идишдан чиқарилган ва стол устига ёйилган турли қийматдаги сўм купюралари
Касса ходимлари болакай олиб келган танга ва купюраларни санамоқда
64 050 сўм миқдоридаги хайрия пули қабул қилингани ҳақида банк квитанцияси

Муҳтарам халқимиз ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сардобага ёрдам учун махсус ҳисоб-рақам очган эди.

Кеча бир болакай шу ҳисоб-рақамига пул топшириш учун “Наврўз” тўйхонасида жойлашган кассага келибди ва ўзи йиғиб юрган пулларини хайрия қилибди. “Сиздан олмаймиз” дейишса ҳам, “йўқ, оласизлар” деб туриб олибди. Жамғармада жами 64 минг 50 сўм пул чиқибди.

Менимча, бу 64 млн сўмдек қадрли. Болалигидан қалбига Аллоҳ меҳр-шафқат ва бағрикенгликни солиб қўйганига шукр. Тарбия берган ота-онасига минг раҳмат.

Умрингиздан барака топинг, укажон!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 27
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek