Боғчага қамров бўйича қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
Болаларни боғчага қамрови бўйича қўшиб ёзиш авж олмоқда
Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоев мактабгача таълим муассасаларига қамров бўйича қўшиб ёзиш ҳолатлари авж олаётгани ҳақида маълумот берди.
“Ўрганишларда маълум бўляптики, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражасини сунъий қўшиб ёзиш ҳолатлари авж олмоқда. Жумладан, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 6 ёшли болалар қамров даражаси 70 фоиз деб кўрсатилган. Ваҳоланки, бу кўрсаткич амалда 25,8 фоиз экани аниқланди», – деган Тошкенбоев.
***
Қўшиб ёзиш ва кўзбўямачилик одати бизга пахта сиёсатидан мерос қолганмикин ёки минг йиллардан буён давом этиб келганмикин, аниқ билмадим. Лекин кўзбўямачилик бугун шу даражада авж олганки, бу ҳали яна минг йиллар давом этса керак, деб одам қўрқиб кетади.
Бу ёлғонлар ортидан фақат ва фақат келажакни бой беряпмиз.
👉 @xushnudbek 👈



