Берунийда шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев Беруний туманидаги шамол электр станцияси қурилиши тадбирида нутқ сўзламоқда
Шамол электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган тадбир зали ва иштирокчилар
Президент Шавкат Мирзиёев минбарда нутқ сўзламоқда, орқа фонда Ўзбекистон байроғи

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишини бошлаш учун тамал тоши қўйиш тадбирида иштирок этмоқда.

Халқаро тендерда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи (278,5 сўм) тариф таклифи билан ғолиб деб топилганди.

Мазкур электр станция 2024 йилда ишга туширилади. У ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Аҳамиятлиси, станция ишга тушгач йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 160 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқишини олди олинади. Тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1098
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek