Behzod Musayev Sog‘liqni saqlash vaziri etib tayinlandi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzБехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди 2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.…

Маълумот учун: Беҳзод Мусаев бугунги кунга қадар Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди ва айнан соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам масъул эди. Мусаев ушбу лавозимга 2020 йил май ойида, аниқроғи айни коронавирус пандемияси юртимизда авж олаётган оғир бир пайтда тайинланганди. Шу сабабли гарчи у таълим, ёшлар, маҳалла йўналишларига ҳам жавобгар бўлса-да, аммо айнан соғлиқни сақлаш соҳасига кўпроқ эътибор қаратишга мажбур бўлди ва тиббиёт йўналишида катта тажриба тўплади. Ўтган йили биргаликда бир нечта лойиҳаларни амалга оширгандик. Масалан, Ковид-марказларида тиббиёт ходимларига бўлган талаб кескин ошиб кетгани учун 10 млн сўмдан 25 млн сўмгача ҳақ эвазига кўнгилли шифокорларни жалб қилиш акцияси бошланганди. Ўшанда Беҳзод Мусаев билан келишиб, каналимиз орқали махсус анкета эълон қилгандик ва минглаб кўнгилли тиббиёт ходимларини жалб қилишга эришгандик.

Беҳзод Мусаев яхши менежер, адекват иш бошқарувчи. Айниқса шу 1 ярим йил ичида таълим соҳасида Давлат қабул комиссияси билан боғлиқ кўп масалаларда ўринли таклиф ва танқидларимизни тўғри қабул қилиб, кўп нарсаларни ўзгартиришга ёрдам берганди. Балки шунинг учундир унинг энг оғриқли соҳалардан бирига тайинланиши ҳам бежизга бўлмаса керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳозир мана шунақа зўр менежер керак. Йўқса, бу соҳа яқин йилларда ҳеч қанақа яхши томонга ўзгармай қолиб кетаверади.

Тиббиёт ходимлари учун хурсандман. Аммо биргина хавотирим — таълим соҳаси энди нима бўларкин? Мусаев ўрнига ижтимоий йўналиш бўйича ким Бош вазир ўринбосари бўлади? Ишқилиб, замонавий ва кенг дунёқарашга эга кимдир келсин-да.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek