Байрам арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади

Matn20-avgust, 2018, 10:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайити - байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.

P.S.: Ҳа, айтганча, соат тунги 12-1 гача ишлаётган айрим давлат органлари ходимлари эса, 11-12 ларда кириб бошлиқдан кетишга рухсат сўраши мумкин. Лекин бу Меҳнат кодексида кўрсатилмаган, соат 11 да рухсат сўраганиз учун ишдан ҳайдаворишса, менданмас, айтиб қўяй 😃

(аслида бунга кулишмас, йиғлаш керак)

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek