Байрам арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Ҳурматли иш берувчилар, йиллар давомида Меҳнат кодексининг ушбу нормаси кўп жойларда ишламаган бўлиши мумкин, аммо карантин вақтида қонунларга қатъий амал қилиб, барча ходимларингизга 1 соат вақтли жавоб бериб юборишингиз ҳам қонундан, ҳам инсофдан, ҳам виждондан бўлар эди!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek