Азизбек Икромов маҳалла вазири ўринбосарилигидан озод этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Азизбек Икромов минбарда нутқ сўзламоқда

Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов 18 январдаги Президент қарори билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилибди.

Азизбек Икромов 2020 йил февраль ойидан, яъни салкам 1 йилдан буён ҳам ички ишлар вазирининг, ҳам маҳалла вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Очиғи, бу ўзгаришдан хурсандман. Асли бошидаёқ бир кишини 2 та вазирнинг ўринбосари этиб тайинлаш хато бўлган, деб ҳисоблайман. Иккита кеманинг бошини ушлаган ғарқ бўлади. Ҳамма ўз вазифасини ўз жойида қилгани маъқул.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek