Асакада электр узилиши сабабли футбол мухлислари мурожаати
Manba:Kun.uz | Расмий канал
Айтворинглар, Японияга гол урдикми?!
“Кўз тегмасин”, биз яшаётган Асака туманида ҳар куни камида икки маҳал свет ўчади ва ҳар сафар 2-3 соат давомида электр энергияси узилади. Айниқса шом пайти, ҳамма овқатга уринган пайтда ўчирилишини қандай тушунишни билмаймиз. Мана, бугун 17 январь Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан ўйнаши керак. Ҳамма бу ўйинни интизорлик билан кутаётган бир пайтда бизда “свет” йўқ . Дардимизни кимга айтишни билмаймиз.
Муҳтарам “Kun.uz” ва “Tribuna.uz” вакиллари!
Сизлардан илтимос, ўйиндаги ҳолат, урилаётган голлар тўғрисида тезкорлик билан ёзиб боринглар. Биз телефонимизнинг қуввати борида вазиятдан бохабар бўлиб турайлик.
Футболнинг, терма жамоамизнинг бир гуруҳ асакалик мухлислари.

