Апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0

Бугундан апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди
Агар абитуриентлар мандатдан ва ўзининг тест жавобларидан норози бўлса, бугундан бошлаб апелляция шикояти бериши мумкин.
Абитуриентлар апелляция шикоятларини abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириб, онлайн равишда юборишлари мумкин.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш махсус комиссия томонидан 28 сентябрдан бошланади.
Шикоят юборган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.
👉 @xushnudbek 👈

