Академик лицейларга саралаш имтиҳонлари графиги
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0Manba:Xushnudbek Xudoyberdiyev






⚡️Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!
ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди.
🗓 Унга кўра лицейларда имтиҳонлар жорий йилнинг 13 июлидан 16 июлига қадар ҳар куни 2 сменада ўтказилади.
❗️Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Нукус давлат педагогика институти тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказишнинг аниқ муддатлари қўшимча равишда эълон қилинади.
❓Рухсатномани қаердан олса бўлади?
✅ Абитуриентлар дастлабки саралаш имтиҳонига кириш рухсатномасини бугун, 12 июль куни соат 15:00 дан бошлаб litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.
❗️ Шунингдек, абитуриентлар имтиҳонларга кириш учун ушбу рухсатнома билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик гувоҳномаси, паспорти ёки ID картасини) ҳам олиб боришлари лозим.
👉 @xushnudbek 👈



